Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-5 июнь кунлари амалга ошираладиган кунлик режа жадвали


Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари давомида Қашқадарё вилоят ҳокимининг “Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлаш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, вилоят ҳокимлигига тегишли хулоса юборилди.

Яккабоғ ва Деҳқонобод туман ҳокимликларининг “Давлат ўрмон фонди ерларида ёнғин хавфини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари давлат ҳисобига олиниб, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасига юборилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бош юрисконсульти А.Сулеймонов ҳамда Миришкор туман ҳокимлиги юрисконсульти Ж.Эшмуродовларга мартаба даража бериш юзасидан киритилган тавсияномалар ўрганиб чиқилди ва камчиликлар бартараф этилиб, ҳужжатлар Адлия вазирлигига юборилди.

Вилоятдаги 5 та давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги “Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги 41-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган минимал талабларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилди ва 2 та ташкилотда белгиланган талабларнинг бажарилмаганлик ҳолати юзасидан тегишли таъсир чоралари лойиҳаси тайёрланмоқда..

Вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг юридик хизмати ходими Б.Юлдошев ва Санитария эпидемиологик назорати давлат инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармасининг юридик бўлим бошлиғи М.Шариповларни адлия бошқармасида стажировка ўташлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармонига асосан Қарши туманида ташкил этилаётган юридик хизмат маркази учун номзодлар рўйхати шакллантирилмоқда.

Адлия вазирлиги топшириғига кўра, Қарши туманидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига ажратиган компъютер воситалари, ташкилотдаги мавжуд интернет тармоғи ҳамда ташкилотларнинг бошқа давлат органлари билан электрон ҳужжатлар айланиш тизими ҳақида маълумот олиниб, умумлаштириб вазирликка юборилди.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими бошлиғи Т.Имомбердиев