Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий ҳизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
23 мартдаги "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги нотариал идораларда коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик, пандемия даврида нотариуслар томонидан карантин талабларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарорини ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан, фуқаролардан талаб қилинишига чек қўйилган ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан талаб қилиниши ҳолатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги 5978-сонли Фармонининг 2-бандига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда, 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилиши ҳолатлари мавжуд туман (шаҳар)даги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мониторинглар ўтказилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг
28 май куни Қашқадарё вилоят телевидениесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тавсилотлар “Qashqadaryo.adliya.uz” сайтида, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси таъминланиши юзасидан таҳлил ўтказилди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши аҳволи
“YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятлари орқали масофадан туриб мониторинг қилинди.
Бугунги кунда мунтазам равишда қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиб келинмоқда. Жорий йил 1 июндан бошлаб қандай ўзгаришлар бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор, Фармойишлари ва Ҳукумат қарорларига кўра жорий йил 1 июнь кунидан бир қатор ўзгаришлар амалга киритилади.
1. Савол: Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати 2020 йил 31 декабрь кунига қадар этиб белгиланган эди. Ҳозирги кунда ушбу муддат узайтирилганлигини эшитдим. Шу хусусда тушунтириш берсангиз?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қашқадарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчиси Қарши туманлараро ҳакамлик суди судьялигига номзодлар И.Ибрагимов ва М.Ибрагимовлар номзоди ҳакамлик судлари реестрига киритилди.