Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот


Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қашқадарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчиси Қарши туманлараро ҳакамлик суди судьялигига номзодлар И.Ибрагимов ва М.Ибрагимовлар номзоди ҳакамлик судлари реестрига киритилди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари юзасидан саволнома шаклида сўров ўтказилди, мазкур сўровда
15 та Нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этишди. Ўтказилган сўровнома натижасида маълумотнома тайёрланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларни рамзларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги низомга асосан ўтказилган мониторинг натижасида мустақил рўйхатдан ўтган 6 та Нодавлат нотижорат ташкилотларда рамзларнинг ноқонуний ишлатилаётганлиги аниқланди.

Бўлим ходимлари томонидан “Касаба уюшмаси - ишчи, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили” мавзусида мақола ёзилди ва Нишон туманидаги “Нишон тонги” газетасига чоп этиш учун берилди.

Бўлим бошлиғи А.Худайбердиевнинг “Жамоатчилик платаси – фуқаролар, жамият ва давлат ўртасидаги муҳим босқич пойдевори” номли мақоласи “Дарё” газетасининг 2020 йил 28 май 8 (499)-сонида чоп этилди.

Соҳа фаолиятига оид 10 та савол жавоб тайёрланди ва Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг телеграмдаги каналида ёритилиши учун юборилди. Шунингдек, мазкур савол-жавоб рукнидаги лойиҳа Ғузор, Чироқчи, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод ва бошқа туманлардаги газеталарга чоп этиш мақсадида электрон шаклда юборилди. Мазкур савол-жавоб рукни chiroqchi.uz сайтида ёритилди.

Бўлим ходимлари томонидан соҳа фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 5 та таклиф тайёрланди ва бошқарманинг тегишли бўлимига жамлаш учун электрон шаклда ташлаб берилди.

Бўлим бошлиғи А.Худайбердиев томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари” юзасидан 2 та, катта маслаҳатчи Э.Дустов томонидан “Кимлар ҳакамлик судяси бўлиши мумкин эмаслиги” ҳамда “Диний ташкилоларни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар” юзасидан 2 та видео постлар тайёрланди ва бошқарманинг “Facebook” даги саҳифасида ёритилди.

Бошқарма томонидан Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати фахрийлари ассоциацияси вилоят бўлими ва Ўзбекистон “Китобхонлар” жамияти вилоят бўлимини суд тартибида тугатиш юзасидан киритилган даъво аризасига асосан суд жараёнида иштирок этилди ва мазкур даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълонқилинадиган Грант танловлари учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати юзасидан Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг телеграмдаги каналига маълумот тақдим этилди, шунингдек, грантлар миқдори ва вақти, танловларга қатнашиш шартлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилган тадбирлар ва уларнинг вакилларини Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан хорижига чиққанлиги юзасидан мониторинг ўтказиш юзасидан Нодавлат нотижорат ташкилотларга тегишли хатлар чиқарилди ва 2 та Нодавлат нотижорат ташкилотдан хорижга чиққанлиги юзасидан маълумот олинди.

 

 

Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлим бошлиғи

                                                        А.Худайбердиев