Янгиликлар
23
Коррупцияга қарши кураш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа
Коррупцияга қарши кураш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа
Коррупция — бу мансаб ёки хизмат ваколатларидан шахсий манфаат йўлида ноқонуний фойдаланиш ҳолатидир. У пора олиш ёки бериш, таниш-билишчилик, мансабни суиистеъмол қилиш каби шаклларда намоён бўлади. Коррупция нафақат давлат бошқаруви, балки иқтисод, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Коррупциянинг оқибатлари: Коррупция жамият тараққиётини секинлаштиради, иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади ва аҳолининг давлатга бўлган ишончини пасайтиради. Инвесторлар учун ноқулай муҳит яратилади, давлат маблағлари самарасиз сарфланади. Энг хавфлиси, коррупция ижтимоий адолат принципларини бузиб, аҳоли ўртасида тенгсизликни кучайтиради.
Коррупцияга қарши кўраш: Коррупцияга қарши кураш комплекс ёндашувни талаб қилади. Аввало, қонунчиликни такомиллаштириш ва унинг амалда тўлиқ ишлашини таъминлаш муҳим. Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни кучайтириш, рақамли технологияларни жорий этиш коррупция хавфини камайтиради.
Шу билан бирга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш катта аҳамиятга эга. Таълим муассасаларида ҳалоллик, виждон, қонунга ҳурмат каби қадриятларни тарғиб қилиш орқали ёш авлод онгида коррупцияга қарши иммунитет яратиш мумкин.
Хулоса қилганда коррупция — бу бутун жамият учун хавфли иллат. Унга қарши кўраш фақат давлатнинг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Қонунга итоат, ҳалол меҳнат ва фаол фуқаролик позицияси орқалигина коррупциясиз жамият қўриш мумкин.
ЖИБ Бойсун туман
судининг тергов судьяси
Н.Махмудов