Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Фермерликни ривожлантириш


Қашқадарё вилоятида Адлия вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Фермерлар кенгашларига яратилган шарт-шароитлар, берилган ваколат ва имтиёзлар ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларига бағишлаб ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда фермерлар кенгашларининг раислари, котибият мутахассислари ва аъзолари, тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда фермерлар хўжаликлари бошлиқларининг иштирок этишди.

Тадбирда фермер кенгашларига яратилган шароит ва имтиёзлар билан бирга, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишнинг ижобий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Адлия вазири ўринбосари А.Усманов таъкидлаганидек, амалдаги қонунчиликка асосан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг кенгашлар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди ҳамда ўз ўрнида кенгашлар ҳам фермерлар учун асосий ёрдамчига ҳамда уларнинг қалқондек ҳимоячисига айланиши лозим бўлади.

Шунингдек, сўзга чиққанлар мамлакатимизда фермерлар кенгашларига яратилган шароитлар, берилган ваколат ва имтиёзлар, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, кенгашларда иш юритуви ва ижро интизомининг аҳволи, шартномавий мажбуриятларни бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатлари, кенгашлар томонидан судларга даъво аризалар киритиш ва уларни кўриб чиқиш масалалари, пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби ҳамда ушбу соҳаларда амалиётдаги мавжуд муаммолар хусусида сўз юритдилар.

Семинарда кўп тармоқли фаолиятни ташкил этган фермер хўжаликлари ўзлари эришган ютуқлар ва ижобий тажрибалари тўғрисида семинар иштирокчилари билан ўртоқлашдилар.

Бундан ташқари, семинар иштирокчиларига кўп тармоқли фаолиятни ташкил этган фермер хўжаликлари учун тақдим этилган солиқ ва бошқа имтиёзлар, контрактация шартномасидан ортиқча пахта хом ашёсини етиштирган фермер хўжаликларига пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида ҳам атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларнинг соҳага оид барча саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Ўқув семинарининг якуни бўйича вилоятда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.