Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

“СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ АДОЛАТ КУМАКЧИСИ:


“СУД  ЭКСПЕРТИЗАСИ АДОЛАТ КУМАКЧИСИ:

Суд-эксперти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширади. Суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунларида назарда тутилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Шахснинг эркинлигини вақтинча чеклашни ёки унинг шахсий дахлсизлиги бузилишини талаб этувчи суд-эксперт текширишлари фақат қонунда белгиланган асослар ва тартибда ўтказилади. Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизаси ўтказилиши муносабати билан қабул қилинган қарорлар, суд экспертининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ўз ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланишига олиб келди деб ҳисоблаган шахс мазкур қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. Экспертизага тақдим этилган тўпланган хужжатлар ва жиноят ишидаги хужжатлар ва қарорда қуйилган саволларни тадқиқот этишда, олиб бориладиган тадқиоларнинг холислиги, ҳар томонламалиги ва тўлиқлиги, суд эксперти текширишларни холисона, қатъий илмий ва амалий асосда, тегишли ихтисослик доирасида, ҳар томонлама ва тўлиқ ҳажмда ўтказади. Суд экспертининг хулосаси (хулоса) қилинган фикрларнинг асослилиги ва ишончлилигини умум эътироф этилган илмий ва амалий маълумотлар базасига мувофиқ текшириш имкониятини берадиган қоидаларга асосланиб ўтказади. Суд экспертизасини ўтказиш асослари, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими суд экспертизасини ўтказиш асосларидир. Суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс) текширишларни ўтказиш ва хулоса бериш учун суд экспертига зарур бўлган текшириш объектлари ҳамда иш материалларини тақдим этади. Суд экспертизаси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўтказилади. Бундан ташқари адвокатларга иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасаи томонидан хулоса берилмоқда.Шу билан биргаликда юридик ва жисмони шаҳсларга шартнома асосида мутаҳасис фикри берилмоқда.

РСЭМнинг Қашқадларё вилояти
бўлими етакчи эксперт:                                                                         А.И.Қуртбитдинов