Янгиликлар
Янги қонунлар моҳияти
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Чироқчи туман ҳокимлигида “Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш учун барчамиз масъулмиз” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бирга, солиқ, банк, Савдо-саноат палатаси ва вилоятдаги назорат қилувчи органлар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимлари иштирок этишди.
Семинарда, 2013 йил 7 октябрдаги “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-355-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини хусусида сўз юритилди.
Семинар иштирокчиларига, ушбу қабул қилинган қонунда назарда тутилган нормалар хусусида атрофлича маълумот берилиб, ушбу қабул қилинган қонунга асосан, 30 та қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги, 5 та қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб топилганлиги баён қилинди.
Семинарда адлия органлари томонидан журналистлар ва семинар иштирокчиларининг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Семинар жараёнида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган “Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари тўплами” номли қўлланма тақдим этилди.