Янгиликлар
18
Адлия эслатади
Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.
Ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун: https://lex.uz/docs/3796969
Диний ташкилотлар учун: https://lex.uz/docs/4089832
Ҳисоботни қулай ва сифатли топшириш учун https://www.e-ngo.uz/ портали ишга туширилган.
Ҳисобот нодавлат нотижорат ташкилотининг шахсий кабинетида тўлдирилади.
Ҳисобот топшириш давомида адлия органи ходими ёки ҳар қандай шахс томонидан коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар содир этилса ёки унинг аломатлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидагилар орқали Адлия вазирлигига хабар беришингиз сўралади:
– @antikorbot телеграм канали;
– “1008” ишонч телефони;
– (71) 207 04 39;
– info@adliya.uz;
– minjust@exat.uz.
Унутманг: ҳисобот адлия органига 1 йилда фақат бир марта электрон тизим орқали топширилади. Қоғоз шаклда ҳисобот тақдим этиш талаб қилинмайди.