Янгиликлар
Ҳуқуқий билим ва тиббий маданият
Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида ўтказилиб келинаётган навбатдаги “Ҳуқуқий билимлар куни” маънавий-маърифий соатида Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Қашқадарё вилоят филиали директори Ш.Набиеванинг фикр-мулоҳазалари ва маърузаси тингланди.
Маърузачи ўз маърузасини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллик байрамидаги Президентимиз И.Каримовнинг маърузаларида соғлом бола йилида амалга оширилиши керак бўлган бешта устувор вазифалари ҳақидаги фикрлар билан бошлади ва шу билан бирга “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” ҳамда “Аҳоли ўртасида тиббий саломатликни юксалтириш борасидаги микронутрентлар билан бойитилган биринчи навли уннинг аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар тингланиб, белгиланган вазифалар ва эрта никоҳни олдини олиш борасидаги саволлар ўртага ташланиб мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасидаги омилларга биргаликда қарши курашиш ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.