Янгиликлар
Оммавий маданият ва миллий қадрият
Қарши давлат университети талабалари иштирокида фаоллар залида адлия бошқармаси томонидан талаба ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, миссионерлик, прозилитезм ва одам савдосига қарши курашда ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган “Биз доимо огоҳмиз” рукни остида “Оммавий маданият ва миллий қадрият” мавзусида ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлашга доир қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбир булиб ўтди.
Сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинган қонунлар нақадар долзарб масала эканлигидан далолат беришини қайд этдилар.
Давра суҳбатида Адлия бошқармаси ходимлари томонидан одам савдосига қарши курашишда олиб борилаётган давлатимиз сиёсатини нечоғлик аҳамиятли эканлигини, ёшларимизни ана шундай нохуш ҳолатлардан асраш ва унга қарши курашишда маънан ва ақлан, етук ва баркамол қилиб тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, замонавий билим ва касбга эга булишлари минталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсир ва оқимларга нисбатан огоҳ сезгир ва ҳушёр бўлиб яшашлари жамиятимиз ҳаётида муносиб ўрин эгаллашлари борасида фикр юритиб, қонун ҳужжатлари бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ўқувчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.