Янгиликлар
Никоҳланувчи ёшларга туҳфа
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, юртимизда барча соҳаларда кенг кўламли янгиланишлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда фуқароларимизга малакали юридик хизмат кўрсатишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
Адлия органлари томонидан “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ёшларни оилага тайёрлаш, уларни ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган оилалар билан яқиндан таништириш, оила қонунчилигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш ва никоҳдан ўтказиш борасида ҳудудларда замонавий “Бахт уйи”лари қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирлиги Ҳайъатининг қарори билан тасдиқланган вазирлик тизимига кирувчи давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органларининг моддий техник базасини мустахкамлаш бўйича 2013 йилга мўлжалланган дастурга асосан Чироқчи тумани 1 ва 2-сон ФҲДЁ органларининг маъмурий бинолари қурилиши тўлиқ якунланди.
Шу муносабат билан ушбу ФҲДЁ органлари биноларининг очилиш маросимлари ўтказилди.
Бундан ташқари, оила қонунчилигининг такомиллашуви, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг аҳамияти борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳамда, оила муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштириб борилаётганлиги, бу эса ўз навбатида миллий қадриятларнинг оила каби муқаддас анъаналарга сингиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
Юртбошимизнинг бевосита раҳбарлигида Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ эркинликларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Чироқчи туман 1 ва 2-сон ФҲДЁ органларини қурилишига 745 миллион сўм маблағ сарфланиб замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган жиҳозлар билан фойдаланишга топширилганлиги вилоят аҳолиси, айниқса никоҳланувчи ёшлар учун Конституциямизнинг 21 йиллик байрамига муносиб совға бўлди.
Мамлакатимизда ёш оилаларга берилаётган эътибордан мақсад, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва уларнинг турмушини мустаҳкамлаш асосий вазифа қилиб берилган.
Шу куни янги муҳташам биноларда оила қуришни режалаштирган никоҳланувчи ёшларга никоҳ тузилганлиги ҳақидаги расмий гувоҳномалар топширилди.