Янгиликлар
Миллий қонунчилик негизи
Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Конституция – Бош қомусимиз” мавзусида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Тиббиёт коллежида Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.
Н.Қодирова ўз маърузасида мустақиллик йилларида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда Асосий Қонунимиз мустаҳкам замин бўлиб келаётганлигини таькидлаб ўтди.
Анжуманда, Нишон туман ФҲДЁ мудираси Д.Шамсиева “Конституция ва маънавият” ва “Конституция ва ҳуқуқий маданият” мавзуларда маъруза қилди.
Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги бош ғояси – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш экан, бу ғоя халқимизнинг азалий эзгу интилишлари, бунёдкорлик фаолиятининг маъно-мазмунини белгилайди, ҳар бир инсон учун муқаддас бўлган юксак қадриятларни ўзида мужассам этишини билдирди.
Шу билан бирга, асосий Қонунимиз кўплаб демократик давлатларда конституциявий қурилиш соҳасидаги илғор тажрибанинг энг яхши жиҳатларини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган нормалари ҳамда мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатларга асосланган инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмини ўзида мужассам этган.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар, Асосий Қонунимизнинг энг муҳим хусусиятларидан бири Конституциямиз асосини давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган ривожланишнинг машҳур беш тамойилини ўз ичига олган “ўзбек модели” ташкил этишини ва бу тамойиллар иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш ва ислоҳотларни босқичма-босқич, тадрижий амалга оширишдан иборатлигини санаб ўтишди.
Бир сўз билан айтганда, Конституция – барча иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотларнинг ҳам, маънавий ислоҳотларнинг ҳам тамал тоши бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Тадбир якунида Тиббиёт коллежи талабалари Конституциямизнинги қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган маданий – маърифий чиқишлар қилишди.
Унда Бош қонунимиз асосида турли соҳаларда эришилган улкан ютуқлар, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, юрт тинчлиги ҳамда Ватан ободлиги мавзулари тараннум этилди.