Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Жиноятчилик юқори бўлган маҳаллалар ҳолати ўрганилди


Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ў.Остонов, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Исоқовлар вилоятнинг Касби туманида бўлиб, қизил тоифага киритилган “Қамаши” ва “Мушқоқи” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашди.

Тадбирда туман ИИБ ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторларидан иборат “бешлик”, маҳалла фаоллари ва аҳолиси ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.  

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, бу борада “бешлик” ва маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан маълумот ва кўрсатмалар берилиб, қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди.  

Суҳбатлар давомида жиноятчиликни олдини олишда жамоатчилик назоратининг ўрни ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларига алоҳида урғу берилди. Шу куни 15 нафар фуқарога сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилиб, 1 нафар ФҲДЁ ҳаракатлари амалга оширилди.  

Ўлмас Баротов,  

ЎзА.