Янгиликлар
11
Ҳамшираларнинг устама пуллари тўлаб берилди
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб ҳар бир оилавий шифокорлик пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиника штатлари жадвалига электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор - ҳамшира лавозими киритилган. Шунингдек, Президентнинг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг 7-бандига кўра, 2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши кўрсатилган.
Касби тумани адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритаётган 20 нафар IT оператор – ҳамшираининг манфаатларини кўзлаб, уларга жами 420 миллион 599 минг 585 сўмлик устамалар ундириб бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига даъво аризалари киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг ҳал қилув қарорларига кўра, юқорида кўрсатиб ўтилган 20 нафар ҳамширага устамаларни ундириб бериш юзасидан ҳал қилув қарорлари чиқарилиши ва уларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиши таъминланди.