Янгиликлар
10
“Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритилди
Жорий йилнинг 2 август куни “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–858-сон Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилишини ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланишини, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари тартибга солинишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, маъмурий ислоҳотлар натижасида қайта ташкил этилган давлат бошқаруви органларининг номлари аниқлаштирилмоқда.
Ушбу Қонун радиочастота спектридан янада самарали фойдаланилишига, телекоммуникация тармоқларининг ривожланишига, шунингдек аҳолининг янада сифатли телекоммуникация хизматлари билан таъминланишига хизмат қилади.