Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Қашқадарёда 1014 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинган


Бу ҳақида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан журналист ва блогерлар учун ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят адлия бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2072 та мурожаатнинг 1709 таси ҳал этилиб, шундан 906 таси ёки 53 фоизи қаноатлантирилди, 803 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 45 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.  

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 55 та тақдимнома киритилган. Киритилган тақдимномалар натижасида жами 281 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 13 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган. Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 170 та таклифлар ишлаб чиқилди. Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 58 та ўрганиш ва 553 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 770 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 12 652 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.  

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 835 та тақдимнома, 144 та маъмурий ва 2 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 1 234 та огоҳнома киритилди. Натижада 341 нафар шахс интизомий (шундан 8 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 113 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 1014 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, шунингдек, 7 миллиард 55 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.  

Ҳисобот даврида судларга 5 миллиард 515 миллион сўмлик 512 та даъво аризалари киритилган бўлиб, натижасига кўра 4 миллиард 336 миллион сўмлик 387 та даъво аризалари қаноатлантирилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.