Янгиликлар
18
Шаҳрисабзлик оила 30 йил деганда никоҳ гувоҳномаси олди
Шаҳрисабз туманининг Темирчи қишлоғида яшовчи Мусурмон Тўхтаев ҳамда Назира Назаровалар бундан 30 йил муқаддам, яъни 1993 йилда турмуш қуришган эди.
Мусурмон Тўхтаевнинг ногиронлиги бўлганлиги, мустақил ҳаракатлана олмаслиги боис оила ўз вақтда расмий никоҳдан ўтишни кейинга қолдирган.
- Шундан сўнг ҳам бу ишга бир неча маротаба ҳаракат қилдик, бироқ уддасидан чиқа олмаган эдик, - дейди Мусурмон Тўхтаев. – Натижада йиллар давомида ҳужжат ишлари билан боғлиқ кўплаб қийинчиликларга, муаммоларга дуч келдик.
Эътиборли томони, вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳудудда ўтказилган уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш тадбирлари давомида оиладаги ушбу муаммо юзага чиқди. Натижада дарҳол уни амалий ҳал этиш чоралари кўрилиб, Шаҳрисабз туман ФҲДЁ бўлими томонидан Мусурмон Тўхтаев ҳамда Назира Назароваларнинг никоҳи расман қайд этилиб, никоҳ гувоҳномаси уларнинг уйига етказиб берилди.