Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

38 йилдан сўнг туғилганлик гувоҳнаҳомасига эга бўлди


Баъзан эътиборсизлик ва имконсизлик сабаб болага вақтида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олинмай қолади. “Бир парча қоғоз нимани ҳам ҳал қиларди” деб калта ўйлашади, аммо ўша бир парча қоғоз туфайли бир инсон қанча имконияти, имтиёзлардан бебаҳра қолади. Жамиятда ўз ўрнини топа олмайди, қийналади.

Яқинда Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Жасур Соатов 38 ёшга тўлиб, фуқаролик паспорти олишга муваффақ бўлди. Аммо ўтган давр мобайнида ҳужжати йўқлиги сабаб мактаб таълимини ҳам ололмади.  

Маълум бўлишича, Жасур Соатов 38 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаб келган. Фуқаро 1985 йилда Косон туманида туғилиб ҳозирда “Янгиобод” маҳаллсида истиқомат қилади. Қайд этилишича, унинг ота-онаси ёшлигида вафот этганлиги ва айрим сабабларга кўра унга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилмаган. Таъкидланишича, йигитнинг яқинлари кўп маротаба тегишли мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган. Лекин бир хил жавоб олган. Йигитни ҳужжати йўқлиги сабаб мактабда ҳам ўқий олмаган. Орадан 38 йил ўтиб фуқаро Ж.Соатов Косон туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди. Керакли ҳужжатлар тайёрлангач, Косон туман ФҲДЁ бўлими томонидан фуқарога биринчи марта туғилганлик гувоҳномаси сайёр тартибда уйида топширилди. Эндиги навбат фуқаролик паспортига. Ниҳоят Ж.Соатов ҳам жамиятнинг фаол қатламига қўшиладиган, ҳамма қаторига фуқароларга яратилган имконияту имтиёзлардан фойдаланадиган бўлди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.