Янгиликлар
Ходимнинг олинмаган иш ҳақи ва компенсация ундирилди

Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.А (исми ва фамилияси ўзгартирилган) бир неча йиллардан буён Қарши шаҳар 9-сонли умумтаълим мактабида Хўжалик мудири лавозмида фаолият юритиб келган. Кейинчалик, яъни 2022 йил 7 октябрда аризасига асосан, ўз хохишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади ва бу бўйича мактаб маъмуриятининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади. Лекин орадан бир неча ой ўтсада, мазкур ходим билан иш мактаб маъмурияти ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмаган.
Шундан сўнг фуқаро Қарши шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, охиригача олинмаган иш ҳақи ва бошқа компенсация тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраган. Бўлим томонидан мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам мурожаатчи 2010 йилдан бошлаб, Қарши шаҳар 9-умумтаълим мактабида Хўжалик мудири вазифасида фаолиятганлиги, ҳозирда ушбу вазифасидан ўз хохишига кўра озод этилганлиги, бироқ мактаб маъмурияти у билан тегишли ҳисоб-китобларни амалга оширмаганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижалари ва тўпланган ҳужжатларга асосланиб, адлия бўлими томонидан Қарши шаҳар Мактаб ва мактабгача таълим бўлимига 2023 йил 28 март куни тақдимнома киритилди.
Унга кўра, мурожаатчининг мактабда ишлаган даври учун охиригача олинмаган иш ҳақи ва бошқа тўловлари ҳисоблаб чиқилиб, 18.0 млн сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб берилиши таъминланди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ҳар бир соҳада фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларини сўзсиз тан олиш ва уни ваколат доирасида ўз вақтида ҳал этиш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Н.А.Мавлонов,
Қарши шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси