Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия вазири ўринбосари Қашқадарёда сайёр қабул ўтказди


Косон тумани ҳудуди жиҳатидан вилоятнинг энг катта туманларидан бири ҳисобланади. Бу ерда 300 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. 75 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, қабулда туманнинг олис ҳудудларида жойлашган маҳалла фуқаролари ҳам ўз мурожаатлари билан иштирок этди.


Мулоқот давомида фуқароларнинг меҳнат муносабатлари, бандлик, йўл қурилиши, давлат хизматларидан фойдаланиш, мулкий ҳуқуқларга оид бир қатор масалалари масъуллар томонидан кўриб чиқилди.


Қабул давомида 34 га яқин фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиб, 11 та мурожаат иш юритувига олинди. Давлат хизматлари маркази томонидан 65 та хизмат кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ бўлими томонидан 12 та мурожаат жойида ҳал этилди. 4 нафар фуқарога ID карталари топширилди. 2 нафар фуқарога даволаниши учун ордер бериладиган бўлди. 5 нафар фуқарога тадбиркорлик қилиши ва ўз-ўзини банд қилиши учун замонавий 5 дона чарх мосламаси топширилди.


Бундан ташқари, қабулга келганларга вилоят тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан 2 нафар фуқарога электрон ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога овозли танометрлар топширилди.