Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Навбатга туриш шарт эмас


Бугунги кунда эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати яқинлашгани сайин жойлардаги давлат хизматлари марказларида узундан-узоқ навбатлар юзага келмоқда.

Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн олиш имкони яратилди.  Бу мазкур муаммони бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали буюртма берилиб, унда босқичма-босқич бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади. Тегишли бандлар танланиб, янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади, мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади.  

Сўнгги қадамда инвойс шаклланиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўланади.  

Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.  

Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади.  Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни давлат хизматлари марказига топширади.  

Онлайн алмаштириш йўлга қўйилгандан буён кўпчилик фуқаролар ушбу хизматдан фойдалана бошлади. Хусусан, Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари марказига шу кунга қадар эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун 98 та онлайн аризалар келиб тушган ва куни кеча тайёр бўлган 67 та ҳайдовчилик гувоҳномалари почта хизмати орқали ўз эгаларига етказилиб берилди.