Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади


Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш. 

Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар:

 Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан; 
 Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида – 2023 йил 1 октябрдан; 
 республиканинг бошқа ҳудудларида – 2024 йил 1 январдан электрон шаклга ўтказилади. 

 Шунга кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. 

 2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

 Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. 

 Ҳаракат доирасида аҳолига смартфон ва мобил иловалар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш назарда тутилган. 

 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071