Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳони ва давлат нотариуслари лавозимларига танлов ўтказилди


Жорий йилнинг 30 ва 31 январь кунлари хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳони ва давлат нотариуслари лавозимларига танлов ўтказилди.

Малака имтиҳони ва танлов очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Малака имтиҳони ва танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупсияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат соҳаси ва ворислик ҳуқуқи бўйича саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Имтиҳон ва танлов суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.

Малака имтиҳони ва танловда иштирок етиш учун Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширган 56 нафар талабгорларга ушбу малака имтиҳони ва танловда иштирок етишига рухсат берилди.

Малака имтиҳони натижасига кўра 22 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилган.