Янгиликлар
29
Маъмурий ислоҳотлар бўйича мурожаатларда қандай саволлар кўтарилмоқда?
Адлия вазирлиги томонидан кеча, 28 декабрь куни, маъмурий ислоҳотлар бўйича аҳоли мурожаатларига тезкор ва сифатли жавоб бериш мақсадида 1136 рақамли Call center ҳамда @admreform_bot телеграм боти ишга туширилган эди.
Мазкур манбалар орқали бир иш куни давомида жами 52 та мурожаат, шундан 23 таси Call center орқали 29 таси телеграм бот орқали келиб тушди. Келиб тушаётган мурожаатлар хусусиятига кўра, мехнат сохасида 37 тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган ташкилот бинолари масаласида 11 та, фармон ва қарор мазмуни бўйича 20 та, шунингдек фармон ва қарорга тааллуқли бўлмаган бошқа масалалар бўйича 63 та, меҳнат шартномаси бекор қилиниши масаласида 26 та мурожаат қилиниб, саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Сизнинг ҳам саволларингиз бўлса 1136 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки телеграм бот орқали тезкор жавоб олинг.
Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.