Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди


Бугун, 27 октябрь куни Нишон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Нишон тумани Адлия бўлими бошлиғи Мансур Абраев ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов бошчилигида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинарида тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди.

Ушбу семинарда Нишон тумани Адлия бўлими бошлиғи Мансур Абраев томонидан мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, ходимлар фаолиятида тутадиган ўрни тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқув-семинари қизғин савол-жавоблар остида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.