Янгиликлар
22
Оилавий ажримларни олдини олиш таклифлари кўриб чиқилди
Барчага сир эмаски оилада эр-хотин ўртасидаги турли салбий ҳолатлар нафақат уларнинг ўзларига, балки энг ачинарлиси фарзанд тарбиясига ва юзага келадиган ажримлар жамиятда носоғлом муҳитни шаклланишига сабаб бўлади.
Бундай ҳолларни олдини олиш ва аҳоли ўртасида сунъий равишда (давлат томонидан берилган айрим имтиёзлардан фойдаланиш учун) ажримларнинг юзага келиш сабаблари вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва масъул раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди.
Унда, вилоят ҳокими ўринбосари Комила Карамова ҳамда Адлия бошқармаси бошлиғи Урал Останов томонидан воҳамиздаги ажримларнинг таҳлили ҳақида маълумотлар берилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбарининг таклиф мулоҳазалари тингланиб, тегишли масъуллар иштирокида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.