Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

60 ёшида туғилганлик гувоҳномаси олди


Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Нафосат кўчаси 97-уйда яшовчи фуқаро А.Хушвақтова 1962 йил 25 май куни туғилган. Бироқ шу кунгача туғилганлик гувоҳномаси олмаганлиги сабабли туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

Фуқаро мурожаатини ўрганиш давомида Ғузор тумани Дўстлик МФЙ томонидан 2022 йилнинг 4 август куни тузилган далолатномада 1962 йил 25 майда туғилган Анора Хушвақтова 1998 йилдан буён Дўстлик МФЙ “Нафосат” кўчаси 97-уйда доимий яшашлиги кўрсатилган.

Қашқадарё вилояти фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш архивининг 2022 йил 15 июнь куни берган маълумотномасига кўра, 1962 йил 25 майда туғилган фуқаро А.Хушвақтова туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви Қашқадарё вилояти ФҲДЁ архивида 1959-1962 йиллар текширилганда мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Ғузор туман ФҲДЁ бўлими А.Хушвақтованинг туғилганлиги муддати ўтказиб қайд этиш бўйича мурожаатига нисбатан 2022 йил 15 июнь куни рад қилиш хулосасини берган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 49-бандига кўра, боланинг туғилишини қайд этиш учун етарли асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, яъни туғилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ҳужжатларда жиддий тафовутлар мавжуд бўлганда ва бошқа ҳолларда боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади.

Бола 16 ёшдан ошган ва туғилиши қайд этилмаган ҳолларда ҳам боланинг у ёки бу онадан туғилганлик фактини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 295-моддасининг биринчи қисми 3-бандига асосан суд боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактини белгилайди деб кўрсатилган.

Адлия аралашгач фуқаро А.Хушвақтованинг 1962 йил 25 май кунида Ғузор туманида туғилганлиги фактини белгилаш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан А.Хушвақтованинг 1962 йил 25 май куни туғилганлик факти белгиланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олиб берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.