Янгиликлар
Ўт ўчирувчи имтиёзли пенсияга чиқадиган бўлди
Фуқаро Р.Шодиев имтиёзли пенсияга чиқиш мақсадида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Касби тумани бўлимига мурожаат қилади.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Касби тумани бўлими томонидан фуқаро Р.Шодиевнинг 1997-2021 йилларда Қашқадарё вилоят ФВБ Касби туман ФВ бўлимида қутқарувчи бўлиб ишлаган даври учун иш ўрни аттестация шаҳодат кўриклари тақдим этилмаганлиги сабабли рад қилинади.
Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг 2021 йил 9 декабрь кунидаги ҳал қилув қарори билан фуқаро Р.Шодиевнинг 1997-2021 йилларда Қашқадарё вилоят ФВБ Касби туман ФВ бўлимида қутқарувчи вазифасида зарарли ишларда ишлаганлик факти белгиланган.
Шундан сўнг, Р.Шодиев имтиёзли пенсияга чиқиш учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Касби тумани адлия бўлимига қайта мурожаат қилган.
Бўлим томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида «ўт ўчирувчи» касби зарарли иш ўринлари рўйхатида мавжуд эмаслиги ва бошқа баҳоналар важ қилиниб, фуқаро Р.Шодиевнинг имтиёзли пенсияга чиқиши рад қилиниб, фуқаронинг ҳужжатлари тегишли дастурларга киритилмайди.
Шундан сўнг фуқаро Касби туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори билан тасдиқланган 2-ИЛОВА «Қутқарувчиларнинг иш вақти (хизматни ўташ) режимини белгилаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш» ҚОИДАЛАРИга мувофиқ ўз фаолиятини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга доимий тайёрлик режимида амалга оширадиган қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг меҳнати фуқаролик хизмати ҳисобланади.
Ушбу қоидаларнинг 12-бандида қутқарув ишларини бажариш даврида қутқарувчилар ушбу Қоидалар иловасига мувофиқ классификация бўйича зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари билан зарарланиши мумкинлиги қайд этилган.
Адлия аралашуви билан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Касби туман бўлимининг «ўт ўчирувчи» касби зарарли иш ўринлари рўйхатида мавжудлиги, фуқаро 1997-2021 йилларда Қашқадарё вилоят ФВБ Касби туман ФВ бўлимида қутқарувчи вазифасида зарарли ишларда ишлаган стажлари ҳисобга олиниб унга имтиёзли пенсия тайинланди.
М.Абдурасулов,
Касби туман адлия бўлим бошлиғи