Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Тушлик ва йўл транспорти харажати учун тўланмаган суммалар адлия аралашгач тўланадиган бўлди


Миришкор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун БҲМнинг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш учун қўшимча пул тўланиши қонунчилик ҳужжатида белгиланган.

Аммо 2022 йилнинг ўтган даври давомида туман бўлимининг 6 нафар бошқарув ходимларига БҲМнинг икки баравари миқдорида жами 39 960 000 сўм тўловлар амалга оширилмаган.

Мазкур масала Миришкор туман адлия бўлими томонидан ўрганилиб, киритилган тақдимномага асосан бўлимнинг 6 нафар бошқарув ходимларига жами 39 960 000 сўм тўловлар тўлаб берилиши таъминланди.


Миришкор туман адлия бўлими