Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Миришкорда 6 нафар Ветернария ходимига жами 39 960 000 сўм тўлаб берилди


Миришкор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш учун қўшимча пул тўлаб келиниши керак эди. 


2022 йилнинг ўтган даври давомида туман бўлимининг 6 нафар бошқарув ходимларига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жами 39 960 000 сўм тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланди. Миришкор туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома асосан бўлимнинг 6 нафар бошқарув ходимларига жами 39 960 000 сўм тўловлар тўлаб берилиши таъминланди.