Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия органлари халқ учун қанчалик очиқ?


Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда адлия тизимининг аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди, инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди.

Бу борада Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ўрал Остонов билан суҳбатлашдик.

– Бугунги кунда кўп бора “адлияча ихчамлашув” ибораси таъкидланмоқда. Дастлаб шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз?

– Мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш, декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш, функцияларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва такрорланишларнинг олдини олиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтириш назарда тутилган.

Шунга кўра, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда “адлияча ихчамлашув” ибораси кўп давлат ташкилотлари ва ижтимоий соҳаларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Қисқача қилиб айтганда, Адлия вазирлиги тизимини ихчамлаштиришдан кўзланган мақсад мамлакатимизда старт берилган кенг кўламли маъмурий ислоҳотни амалга ошириш эканлигини унутмаслик керак. Яъни давлат органи тизимидаги иш ўринлари қанча оптималлашса, шунчалик бюджет иқтисод бўлади, ортиқча бўғинлар камайса, бошқарув самарадорлиги ошади ва қарор қабул қилиш енгиллашади. Олдиндан кўзланган мақсад ҳам шу эди. Мақбуллаштириш ва штат қисқариши асосан раҳбар лавозимлар ҳисобига тўғри келмоқда, тумандаги ва хизмат кўрсатувчи биронта штат қисқармади.

Давлат хизматлари агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари ўзининг розилиги асосида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 98-моддасига мувофиқ меҳнат фаолиятини Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимида давом эттиради (масалан, ФҲДЁ органлари ёки давлат хизматлари марказлари ходимлари, чунки уларнинг бўйсунув ташкилоти ўзгарди, эскиси эса тугатилади).

– Кейинги йилларда Давлат раҳбари ташаббуси билан узоқ йиллар остонасига хатлаб бўлмайдиган идоралар эшиги ҳам халқ учун секин-аста очила бошлади. Бугун адлия органлари фуқаролар учун қанчалик очиқ? Адлияни эшигини тақиллатиб келган одамнинг мурожаати ўз ечимини топяптими?

– Адлия органлари томонидан фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари билан ишлаш ўзаро очиқлик ва тизимли ёндашувчалик тамойили асосида амалга оширилади. Бошқарма биносида фуқароларни мурожаат қилишлари учун ҳамма шароитларга эга бўлган қабулхона ташкил этилган. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида бошқарма бошлиғи ва масуъл ходимлари фуқароларни қабул қилиниши таъминланмоқда.
Иш фаолиятида ахборот технологияларининг қўлланилиши билан одамлар ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизими кучайиб бормоқда. Учрашувларнинг “юзма-юз” формати онлайн-мунозаралар ва интернет-мулоқот орқали тўлдирилмоқда. Шунингдек, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолияти ва амалга оширилган ишларини доимий равишда ёритиб бориш мақсадида qashqadaryo.adliya.uz сайти ва https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya,https://t.me/mahalla_va_adliya телеграм канали ҳамда  адлия бошқармаси ва тизимидаги идораларнинг фаолиятидаги хатоликлар ва камчиликлар хусусида тезкор равишда хабардор қилиш мақсадида “Facebook” ижтимоий тармоғида “Қақшқадарё вилоят адлия бошқармаси” саҳифаси очилган. Бу ерда  келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

– Маълумки, бугунги кунда барча масъул ташкилотлар томонидан аҳоли манфаатини кўзлаб, уларнинг дардини тинглаш мақсадида ҳудудларнинг ўзига бориб сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Афсуски, уларнинг кўпчилиги номигагина, шунчаки пияр учун ташкил этилаётганини ҳам гувоҳи бўляпмиз. Бу борада адлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳақида нима дея оласиз, ушбу тадбирлар қанчалик натижа бермоқда? Адлия органлари халқнинг ичига кириб боряптими?

– Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси томонидан олис тоғли ҳудудлар ҳамда маҳаллаларда мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Жумладан, 2  минг 209 та мурожаатлар қабул қилиниб, 1 минг 588 таси қаноатлантирилди. Жами қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 605 та 8 миллиард 30 миллион сўмлик даъво аризаси, 83 та тақдимнома, 7 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилган бўлиб, натижасида 6 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 5 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 5 та ҳужжат бекор қилинган, таъсир чоралари натижасида 5 миллиард 750 миллион сўмлик маблағ ундирилиши белгиланган.

Сайёр қабуллар жараёнида масалан, Яккабоғ туманидаги 7-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти бир гуруҳ ходимларининг бепул тиббий кўрикдан ўтказилмаётганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра, Қарши туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилиб, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Яккабоғ туман бўлимига давлат мактабгача таълим ташкилотининг 42 нафар ходимларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилди. Бунинг натижасида ушбу фуқароларнинг маблағлари ва вақтлари тежалди.

– Тан олиш керакки, мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар ҳамон долзарблигича қолмоқда. Қашқадарё вилояти мисолида айтадиган бўлсак, вилоятда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қандай натижаларга эришилмоқда.
– Сўнгги йилларда мамлакатимизда интеллектуал мулк объектлари, жумладан муаллифлик ҳуқуқлари ва уларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилмокда. Биламизки, муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида бир қанча қонун ҳужжатлари ва асосий Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.

Шунингдек, яқинда рўй берган қонунчиликдаги ўзгартиришлар туфайли Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида ҳам Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ўз ишини бошлади. Ушбу бўлим ўз вазифа ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда интеллектуал мулк ҳуқуқи эгалари, жумладан муаллифлик ва турдош ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли бўлимимиз ҳисобланади.

Хусусан ўтган ой мисолида оладиган бўлсак, бўлим томонидан таниқли хонанда Бобомурод Хамдамовнинг мурожаатига асосан унинг ижроларидан фуқаролар У.Қуватов, О.Қуватов ва Ш.Бекмуродовлар унинг рухсатисиз тўй-ҳашам ва бошқа тадбирларда фойдаланганлиги ва “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонун талаблари У.Қуватов, О.Қуватов ва Ш.Бекмуродовлар томонидан бузилганлиги боис бўлим томонидан уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб тегишли судларга юборилган ва улар томонидан ҳуқуқбузарларга маъмурий жарима жазолари қўлланилган.

Шунингдек, муаллифлар ҳуқуқлари ва конуний манфаатларини ҳимоя килиш юзасидан вилоят Ёзувчилар уюшмаси, вилоят Маданият бошкармаси ва бошка мутассади идоралар билан меморандумлар имзоланган хамда ўзаро ҳамкорлик йулга куйилган.

– Йил сайин аҳолининг нотариал идораларга бўлган талаби ошиб бормоқда. Вилоятдаги қайси нотариусга борманг, оддийгина афтомашинани тақиқдан олдириш учун ҳам соатлаб навбат кутишга мажбур бўласиз. Нотариал идоларда сунъий навбатлар сонини камайтириш мақсадида бошқарма томонидан бирор-бир амалий ишлар бажариляптими? Бу борада аҳолига қулайликлар мавжудми?