Янгиликлар
29
Sayyor xizmat
Китоб туманидан 24 км узоқликда жойлашган Варганза МФЙ да Китоб туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ходимлари И.Жаханов, Б.Баёнов ва Л.Сагдуллаевлар томонидан Варганза маҳалласи ходимлари ва шу ҳудудда яшовчи фуқаролари ҳамда тадбиркорларига туман давлат хизматлари марказида кўрсатилаётган хизматлар ва янги қўшилган хизматлар ҳақида тушунчалар берилди. Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш my.gov.uz тизими бўйича малакали маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.