Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Бугунги кунда оилавий ажримлар сони нега кўпайиб бормоқда?


  Оила-инсон тафаккурининг олий маҳсули. Бу мўъжаз маскан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади. Оиладаги тотувлик эса кишининг онгу шуурида ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва еътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради.

Конституциямизда оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёс. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳиссий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Яъни оила маънавий жиҳатдан бутун бўлсагина, мустаҳкам бўлади. Мустаҳкам оилалардан ташкил топган мамлакат эса, албатта, қудратли бўлади.

Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.

Aрзимаган важлар сабаб оилани барбод этиш, албатта, болалар тарбиясига салбий таъсир этади. “Боланинг уволи тутади”, деган гаплар ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Aфсуски, увол-савобни билмайдиган, норасидаларнинг етим қолишини уйламайдиган ота-оналар ҳам орамизда йўқ эмас.

Хўш, нима учун бундай ҳолатнинг вужудга келяпти? Aсл сабаби нимада? Таҳлилларга кўра, бу муаммонинг бош омили — уларнинг ҳуқуқий билимга етарли даражада эга емасликлари, ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлигидан далолат беради. Шунинг учун улар ажралиш ҳолати қандай оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайдилар.

Оилаларнинг бузилиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, фарзандсизлик, хиёнат, узоқ вақт бирга яшамаслик, оилавий келишмовчиликлар ва қолган ҳолатларда ёшларимизнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, соғлиғига эътиборсизлик, йигитларнинг оилани бошқаришни, рўзғорни моддий таъминлаш, фарзандларни маънан ҳамда жисмонан соғлом қилиб тарбиялашни ўз бурчлари, деб билмасликлари, қизларнинг эса уй бекаси, оналик вазифасини тушунмаслиги, аксарият ҳолларда қайнона ва келин ўртасидаги можаролар туфайли юзага келаётганлиги маълум бўлди.

Қолаверса, ажрашиш ҳолатлари оилалардаги келишмовчиликлар, ўзаро муҳаббатнинг йўқлиги, феъл-атворнинг тўғри келмаслиги, эр ёки хотиннинг касаллиги, ачинарлиси, айрим йигитларнинг ичкиликбозлик, гиёҳвандликка берилиб кетиши ёки бошқа аёллар билан ҳаёт кечириши натижасида ҳам келиб чиққан.

Биламизки, оилалар тинчлиги ва мустаҳкамлигида оила бошлиғи — еркакларнинг ўрни ҳамда масъулияти жуда катта. Чунки ҳаётнинг қийинчиликларини улар ўз елкаларига оладилар. Aфсуски, амалиётда кўриб турибмизки, эркакларнинг оилавий муносабатларда ўз ўрнини йўқотиб қўяётгани, яъни иккинчи даражага тушиб қолаётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Хўш, муаммоларнинг олдини қандай олиш зарур? Aввало, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаб бориш зарур. Бу жуда муҳим аҳамиятга эга. Унда бир қатор омилларга эътибор қаратиш лозим бўлади, яъни оиладаги ажримларни олдини олишда, асосан, ёшларни оила илмига ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Уларда оила муқаддас қўрғон еканлиги тўғрисидаги тарғибот-тушунтириш ишларини бутунлай янги босқичда, яъни ноодатий усул ва ёндашувлар асосида олиб бориш керак.

Ёшлар оила аталмиш муқаддас даргоҳ остонасига қадам қўяр екан, “Мен оила қуришга тайёрманми? Оилам мустаҳкам бўлиши учун нималар қилишим керак?” деган саволларни ўзига берса, мустақил ҳаётга юзаки емас, ўта жиддий масала деб қараса, оилаларда пайдо бўладиган баъзи бир нохуш ҳолатларнинг олди олинади.

Шаҳрисабз туманидаги тоғли ҳудудларда истиқомат қиладиган ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар Шаҳрисабз туман ФХДЁ бўлими ҳамда туман Адлия бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг сай ҳаракатлари натижасида аксарияти яраштирилганлиги, хусусан, тоғли ҳудудлардаги 7 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошариш органларида ажримлар сони камайганлигини, шунингдек, никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилалар аниқланиб, уларнинг никоҳи туман ФХДО бўлими томонидан қонуний расмийлаштирилиб берилган.

Марказдан 80 км узоқликда жойлашган Ғилон қишлоғида эса шу кунга қадар бирорта ҳам оилавий ажрим қайд етилмаганлиги диққатга сазовордир.


Шаҳрисабз туман ФХДЁ бўлими мудираси З.Вафаева