Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

16 ёшга тўлмаган боланинг исми қай тартибда ўзгартирилади?


Савол: Фарзандим ҳали 16 ёшга тўлмаган, унинг исмини ўзгартирмоқчимиз. Бунинг тартиби қандай?

Жавоб: Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади.

Боланинг исмини алмаштириш учун унинг туғилганлиги қайд этилган ФХДЁ бўлимига ота-онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжат, никоҳ гувоҳномаси ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асли билан мурожаат этиши керак. Ота-она белгиланган шаклдаги аризани тўлдиргач, 10 фоиз давлат божи, 15 фоиз герб йиғими ва 5 фоиз пуллик хизмат тўлови амалга оширилади. Шундан сўнг, белгиланган муддат ичида боланинг ўзгартирилган исм билан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.


Шаҳрисабз туман ФХДЁ бўлими бошлиғи З.ВАФАЕВА