Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатларининг ижроси ўз вақтида ва сифатли таъминланиши керак.


Адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев 2021 йил 13 октябрь куни Қашқадарё вилоятида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг ташкил этилиши ҳамда бажарилиши, шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалий учрашув ўтказди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Эркаев, ҳокимлик ҳамда адлия бошқармасининг “Ijro.gov.uz” тизимига масъул бўлган ходимлари иштирок этишди.

Таҳлилий-танқидий рухда ўтказилган тадбирда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг “республика-вилоят-туман-маҳалла” тамойили асосида ташкил этилиши ҳамда уларнинг ижро этилиши механизмлари муҳокама қилинди.
Адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев томонидан “Ijro.gov.uz” тизими учун масъул бўлган ходимларнинг малакасини ошириб бориш, топшириқларнинг ижросини белгиланган муддатдан кечикмай тизимга киритилишини таъминлаш, тизимни юритишда вужудга келаётган камчиликлар, ҳал этилиши ва эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар мавжудлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, соҳа вакилларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш, “Ijro.gov.uz” тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Учрашув якуни бўйича ҳокимлик масъул ходимларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул ходимларни уларнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, топшириқларни бажариш механизмлари ва муддатларини аниқ белгилаш, уларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ижро ҳолатини раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиб бориш бўйича тавсиялар берилди.