Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Адлия тадбиркорга дўст лойиҳаси доирасида компенсация пуллари ундирилди.


Мазкур лойиҳа доирасида Яккабоғ туман адлия бўлими даъвогар “Яккабоғ толаси” МЧЖ манфаатида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, унда “Яккабоғ толаси” МЧЖга тегишли бўлган туманнинг Яшнобод МФЙда жойлашган 3 дона навес биноси бузилиб, бино жойлашган ер майдони туман ҳокимлиги томонидан захирага олинганлиги, мазкур бузилган бино-иншоатлар баҳоловчи ташкилот томонидан 320 053 298 (уч юз йигирма миллион эллик уч минг икки юз тўқсон саккиз) сўмга баҳоланганлиги, бузилган бино-иншоатлар учун компенсация тўланмаганлиги сабабли, Яккабоғ туман ҳокимлигидан 320 053 298 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман адлия бўлимининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан “Яккабоғ толаси” МЧЖ фойдасига Яккабоғ туман ҳокимлиги ҳисобидан 320 053 298 сўм ундирилишига эришилди.