Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июнь куни “Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 398-сон қарори қабул қилинди.


Қарорга биноан, «Маҳаллабай ишлаш маркази» давлат муассасасининг намунавий тузилмаси 1-иловага намунавий устави 2-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Марказ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ фаолияти туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Намунавий уставга мувофиқ амалга оширади.

Марказнинг асосий мақсади:

маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;

маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш;

маҳалла паспортидаги мезонлар асосида «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни «яшил» ҳудудга ўтказиш;

«Темир дафтар»га киритилган оилалар, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;

Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарорида назарда тутилган асосий йўналишларни самарали амалга оширишдан иборат.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш;

маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;

тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, шу жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш;

тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирган фуқароларга замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар топишга кўмаклашиш;

маҳалладаги мавжуд инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва малака ошириш истагини билдирган фуқаролар билан ишлаш.

      

Деҳқонобод туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси                  Ж.Икромов