Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади!


Ўзбекистон Республикаси “Лецензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-701-сон, 14.07.2021 йил.) Президент томонидан имлоланди.

Лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш чоғида ваколатли органлар фаолиятининг очиқлиги;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг, жисмоний ва юридик шахслар қонуний манфаатларининг, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини сақлашнинг, жамоат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устуворлиги;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларининг шаффофлиги;

лицензиялашнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг “ягона дарча” принципи бўйича амалга оширилиши.

Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

Қонунга кўра, фаолиятини амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

Бунда аввал олинган лицензияларда ва рухсатномаларда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

Филиалар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилади.

Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжати ва хабарномалар реестрлари фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

Касби туман адлия

бўлими бош маслаҳатчиси                                                                        А.Зойиров