Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти


Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги (ЎРҚ-703-сон, 28.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Мазкур қонунда Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритиши ҳамда ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмаслиги белгиланди.

Қонун билан судьялар корпусини шакллантириш — судьяларнинг мустақиллиги принципига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилирилади.

Бундан ташқари, суд биносида ҳамда суд мажлислари залида давлат рамзларини жойлаштириш тартиби белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан бир қаторда юридик шахслар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳамда одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ҳимояланиш ҳуқуқи таъминланиши ва қонунда белгиланган ҳолларда давлат бепул малакали юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.

Қонунга билан, суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахсларга ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириш ҳуқуқи берилди .

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судлари ҳамда туманлараро маъмурий судни ташкил этиш тартиби, уларнинг таркиби ва ваколатлари қонунда аниқ белгиланди.

Шунингдек, мазкур қонунда судъяларнинг интизомий жавобгарликка тортиш асослари, иш қўзғатиш ҳамда судъяга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби белгиланди.

Қонунга кўра, уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлди.

Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.

Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.

Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

Шунингдек, ушбу қонун билан судлар фаолияти тўғрисидаги қуйидаги низомлар тасдиқланди:

1.     Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги;

2.     Судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги;

3.     Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур Қонун том маънода суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Қамаши туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси              Ш.Абдиев