Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА .


Айни вақтда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш, сақлаш ва малакали хизмат кўрсатиш борасида қатор ўзгаришлар ва ислоҳотлар изчил амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида замонавий талабларга жавоб берадиган самарали хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш, ордер бериш механизмини такомиллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш олинда турган асосий вазифа эканлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2021 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5199-сонли қарорининг қабул қилиниши бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Жумладан, жорий йил 01 октябрдан бошлаб мазкур қарорга 1-иловада рўйхати келтирилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

Бунда, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ихтисослаштирилган муассасаларга даволанишга йўллашда:

касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб ахборот тизими орқали навбатда туришнинг шаффоф механизмлари татбиқ этилади;

кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига мувофиқ аниқланади;

беморларга ўзларининг сўровлари, мурожаатлари ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида олиш имконияти таъминланади;

беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) берилади;

йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради;

бемор даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.

Шунингдек, 2021 йил 01 ноябрдан бошлаб республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология, 2022 йил                              01 январдан кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилди.

Хулоса қилиб айтганда, қабул қилинаётган барча турдаги қонунчилик ҳужжатлари аввало инсон, халқ манфаати учун қабул қилинишидек юксак назар билан қарайдиган бўлсак, мазкур Қарор замирида инсон манфаатлари ва ҳимояси ётганлигини кўриш мумкин.


Шахрисабз шаҳар адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

С.С.Муқимов