Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ТИББИЁТ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР ДАВОМ ЭТМОҚДА.


Юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ-6221-сонли фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон доирасида эҳтиёж мавжуд бўлган оғир шароитли туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимларига республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари, олий тиббиёт таълим муассасалари, улар ҳузуридаги клиникаларнинг малакали раҳбар ходимлари ва мутахассисларини шартнома асосида муайян муддатга жалб қилиш тизими йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳамширалик ишини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилди.Бу борада ҳамширалик иши фаолиятини амалга оширишга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун бир қаторталаблар белгиланди. Жумладан:

- ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши;

- тиббий муолажалар ўрта тиббиёт ходимлари мақомини оширишдан келиб чиқиб бажарилиши;

- ҳамширалик иши фаолияти билан шуғулланаётган шахс белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши.

Шунингдек, фармон асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотасиикки бараварга оширилди ҳамда 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш билан шуғулланишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ҳам бир қатор тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

Хусусан, Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.

Шу билан бир қаторда, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси 2021 йил 1 июлдан унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказиш белгилаб олинди.

Мазкур палатага тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш, уларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришини таъминлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Қарши туман адлия

бўлими етакчи маслаҳатчиси                                                                Р.Бозоров