Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш тартиби


Хизмат: давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш

Хизматдан фойдаланувчилар:

Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига ва Давлат экология қўмитасига юборилади.

3. Давлат экология қўмитаси 5 иш кун мобайнида дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек, уларнинг кесилиши бўйича мувофиқлигини ўрганиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига, ДХМга ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда хулосани юборади.

4. Ариза берувчи 4 иш куни мобайнида ижобий хулоса олингандан сўнг хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга ошириши зарур.

5. Туман (шаҳар) хокимликлари 1 иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси органининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўланганидан сўнг рухсатномани расмийлаштиради.

Шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади.

Юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома талаб этилмайди.

Хизматни кўрсатиш муддати:

6 иш кунида

Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;

Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (https://lex.uz/docs/3646578) (255-сон, 31.03.2018 й.)