Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Давлат бошқаруви органларида сифат менежменти тизимининг жорий этилиши нимани англатади?


Сифат менежменти тизими – бу давлат бошқаруви органи учун юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажарилишида зарур бўлган барча таркибий қисмлар (ўзаро боғлиқ жараёнлар, малакали кадрлар, ташкилий ва технологик чора-тадбирлар, режалар) йиғиндисидир.

Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши давлат бошқаруви органи учун:

● миқдорий кўрсаткичлардан кўра сифат кўрсаткичларига эришишнинг муҳимлигини;

● иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг жорий этилганлигини ва бунда истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлардан қониққанлик даражасининг муҳимлигини;

● ўзини-ўзи ривожлантиришга, ўзгаришларга қодир тизимнинг яратилганлигини;

● ходимларнинг ўз устида ишлаб, малакасини доимий ошириб боришини;

● ижро интизомининг кучайишига, бошқарувни яхшилашга бўлган ташаббусларнинг пайдо бўлишига;

● очиқ, тушунарли ва шаффоф тизимнинг яратилишидан манфаатдор эканлигини билдиради.