Янгиликлар
03
Фуқароларнинг иш ҳақлари ундирилди
Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар қаторидан адлия органлари томонидан ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Миришкор туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Ҳ.Сафоев ҳамда П.Ашуровларнинг Жейнов пахта тозалаш АЖдан иш ҳақларини ололмаётганликлари ҳақидаги мурожаатлари ўрганилди. Ўрганиш давомида, мурожаат муаллифлари Жейнов пахта тозалаш АЖда эмас, унинг ҳудудидаги “MIRISHKOR TEXTILE GROUP CLUSTER” МЧЖда ишлашлари аниқланиб, адлия бўлими аралашуви билан Ҳ.Сафоевнинг 2.595.519 сўмлик, П.Ашуровнинг 2.037.425 сўмлик иш ҳақлари кластер томонидан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.