Янгиликлар
Кўнгиллилар (волонтёр) гуруҳи аъзолари билан учрашув
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 27 июль куни Юридик техникумининг “Адолат қанотлари” ва “Street law” лойиҳасининг кўнгиллилар (волонтёр) гуруҳи билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда кўнгиллилар (волонтёр) груҳи аъзоларининг бугунги кундаги аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида тарғибот тадбирларини самарали амалга оширишдаги роли ва аҳамияти ҳамда бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, кўнгиллилар (волонтёр) груҳи аъзоларига сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва сайловолди жараёнларини қонунда белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этиш ва сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги оид билими ва амалий кўникмасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича ҳам алоҳида тавсиялар берилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов ва бошқа қонунчиликларга оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.
Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.