Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ҲУДУДЛАРНИНГ САНОАТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ-ЗАМОН ТАЛАБИ.


Сўнгги йилларда мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ва вилоятларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига аҳолини иш билан банд қилишни кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди ва амалга оширилди.

Натижада, сўнгги тўрт йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоизга, шу жумладан электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, заргарлик саноати, қурилиш материаллари, мебель, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа истеъмол моллари ишлаб чиқариш сингари саноатнинг ҳудудларда жадал ривожланаётган тармоқлари 1,3 баробардан кўпроқ ўсди.

Шу билан бирга, ҳудудларда мавжуд саноат салоҳиятидан, айниқса, қурилиш индустриясини ривожлантиришда норуда минералларнинг хом ашё базасини ўзлаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги натижасида керамзит, силикат қуми, шиша хом ашёси, қурилиш ва қоплама тошларга эга ўрганилган конларнинг ярмидан кўпи ўзлаштирилмай қолмоқда ҳамда санитария-техник воситалар бўйича маҳаллий ишлаб чиқариш ички бозорнинг фақатгина 40 фоизини, газбетон блоклар — 51 фоизини, лок-бўёқ маҳсулотлари — 65 фоизини, қурилиш ойналари — 70 фоизини, девор гулқоғозлари — 30 фоизини ташкил этмоқда.

Электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, заргарлик буюмлари, қоғоз саноати, қурилиш материаллари, мебель, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқа маҳаллий саноат тармоқларини (кейинги ўринларда — маҳаллий саноат) жадал ривожлантиришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жори йил 09 июнь кунидаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6244-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб мазкур Фармонга                 1-иловада кўрсатилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:

а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача, бироқ 15 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар;

б) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидагича компенсациялар:

миллий валютадаги кредитлар бўйича — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

чет эл валютасидаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;

в) синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар.

Шунингдек. Фармонга асосан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2021 йил 1 октябрга қадар ким ошди савдолари натижаларига кўра 500 та норуда фойдали қазилмалар конларининг инвесторларга фойдаланишга берилишини таъминланади.

Шу каби, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ёрдамчиси лавозими маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига ўзгартирилиб, бунда, уларнинг котибиятлари штати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан 2 та штат бирлигини ўтказиш ҳисобига 3 та штат бирлигигача кенгайтирилди.

Шу билан бирга 2021 йил 1 июлдан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари ҳузуридаги Кичик саноат зоналари дирекциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимига тўлиғича мавжуд штат бирликлари ва моддий-техника базаси билан биргаликда ўтказилди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Фармони асосида ҳудудларда саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ва вилоятларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига аҳолини иш билан банд қилишни кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгилаб берилди ва буни амалга тадбиқ қилиш ва самарадорлигини оширишга алоҳида яна бир бор эътибор қаратилди десак муболаға бўлмайди.

Шахрисабз шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

С.С.Муқимов