Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ – 5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва ахамияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 июнда “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 5168-сон қарори қабул қилинди. Ўнга кўра Ўзбекистон Республикасидаги юридик хизмат сохасига бир қатор ўзгартиришлар ва реформалар киритилди. Хусусан:
· 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари ҳузурида республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат марказлари (кейинги ўринларда – Марказлар) жорий этилади;
· Давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилади ва бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари шакллантирилади;
· 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизимини босқичма-босқич жорий этилади.
Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсунади;
Марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади;
Марказлар ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра тегишли равишда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларига тенглаштирилади, шунингдек, уларга адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;
Марказлар ходими сифатида камида уч йил меҳнат стажига эга бўлган шахс лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳамда нотариал идорада олти ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади;
Марказларнинг қонуний фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш ва тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказиш қатъиян тақиқланади;
Марказлар тегишли ташкилотда қонунчилик ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади;
Марказларга ушбу қарорда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди;
Марказлар ходимларининг ойлик иш ҳақи, шунингдек, Марказларнинг жорий харажатлари — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, Марказлар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш харажатлари — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Бунда, давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг 16 фоизи унинг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ундириладиган қисмини 80 фоиздан 74 фоизга камайтириш ҳисобига бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
Марказларга ўзининг асосий фаолиятига таъсир кўрсатмаган ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаган ҳолда бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда пуллик хизматлардан келиб тушган маблағлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
туман (шаҳар) давлат ташкилотлари билан Марказлар ўртасида юридик хизмат кўрсатиш доирасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Марказларда унга раҳбарлик қиладиган Марказ бошлиғи ҳамда бош юрисконсульт штат бирликлари жорий этилади.
Марказларда олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.Марказ бошлиғи лавозимига юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.
Қарши шаҳар адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
О. Абосаидов