Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 398-сон қарори аҳамияти
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг қабул қилинган.
Қарор билан «Маҳаллабай ишлаш маркази» давлат муассасасининг намунавий тузилмаси тасдиқланган бўлиб, унга кўра марказда директор, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўлими, маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш бўлими, аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими, аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўлими ҳамда аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўлими фаолият кўрсатиб, бошқарув ходимларининг умумий чеклангансони 9 нафарни ташкил этади ҳамда туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб, ҳар 3 та маҳалла фуқаролар йиғинига 1 нафардан инспектор бириктирилади.
Шунингдек, қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллабай ишлаш марказининг намунавий устави тасдиқланган.
Хусусан, Марказларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқа соҳалардаги асосий вазифалари;
Марказлар фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, Марказлар директори ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, шунингдек, Марказлар фаолиятини режалаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш тартиби.
Марказлар ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар татбиқ этилади.
Марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали ташкил этишга туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Қарорда Самарқанд вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу қарорда назарда тутилган талаблар асосида ўз муассислигидаги Марказларнинг тузилмаси ва уставини тасдиқлаш ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилган.
Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Намунавий уставга мувофиқ амалга оширади.
Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, шу жумладан, ўзига юкланган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган давлат муассасаси ҳисобланади.
Марказнинг асосий мақсади:
маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;
маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш;
маҳалла паспортидаги мезонлар асосида «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни «яшил» ҳудудга ўтказиш;
«Темир дафтар»га киритилган оилалар, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарорида назарда тутилган асосий йўналишларни самарали амалга оширишдан иборат.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш;
маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, шу жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш;
тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирган фуқароларга замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар топишга кўмаклашиш;
маҳалладаги мавжуд инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва малака ошириш истагини билдирган фуқаролар билан ишлаш.
Марказ директори вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Марказ ходимлари ва инспекторлари туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Миришкор туман адлия
бўлими бошлиғи М.Абдурасулов