Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди.


Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

2021 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Ишга марҳамат” мономарказлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;

Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари.

“Ишга марҳамат” мономарказлари ва тегишли касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакаси WorldSkills стандартлари асосида баҳоланиб, ундан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади ва касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестри шакллантирилади.

“Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, бироқ, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди.

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида таълим олган ҳамда WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификатини (Skills паспорти) олган битирувчиларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

касб-ҳунарга ўқиш ва малака имтиҳонини топшириш харажатлари қопланади;

тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун рағбатлантириш субсидиялари ажратилади;

ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга йўлланма берилади.

2020 йил 1 октябрга қадар:

Ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади. Танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2020 йилда тажриба тариқасида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган тадбиркорларга қуйидаги тартибда микрокредитлар ажратилади:

ҳар бир яратилаётган иш ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бироқ жами ҳар бир тадбиркор учун БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда йил муддатга бир йиллик имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида яратилган иш ўрнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг камида бир йил ишлаши шарти билан.

2020 йилда тажриба тариқасида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган тадбиркорларга қуйидаги тартибда микрокредитлар ажратилади:

ишга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри шакллантирилади ва реестрга киритилган шахсларни бўш иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашилади.

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади

2020 йилда тажриба тариқасида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган тадбиркорларга қуйидаги тартибда микрокредитлар ажратилади:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, кам таъминланган ва меҳнат мигрантлари оилаларининг аъзолари, ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ўқитиш курслари ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда “уста-шогирд” мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.

Муборак туман адлия

бўлими бошлиғи            Ҳ.Ачилов