Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси натижадорлиги сезилмоқда


Дарҳақиқат, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бу борада адлия ораганлари томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йил 19 июлда “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Ғузор туман адлия бўлими томонидан тумандаги фермерлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувда, акция доирасида фермерларнинг ҳуқуқлари тушунтирилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда фермерларнинг мурожаатлари тингланди ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар инобатга олинди.

Шунингдек, улар соҳага оид тарқатма материаллар тарқатилди.